АҚШ ҳарбийлари Сурия ҳаво ҳудудидаги дронни уриб туширди  

Олам

image

АҚШ Қуролли кучлари Сурияда Америка ҳарбий базаси ҳудудида разведка олиб бораётгани тахмин қилинаётган Эронда ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди. Бу ҳақда кеча, 14 февраль куни Twitter’да эълон қилинган АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) матбуот хизмати хабарида айтилади.

“14 февраль куни маҳаллий вақт билан тахминан 14:30 да Суриядаги АҚШ кучлари Сурия шимоли-шарқидаги патрул базаси бўлган Коноко Миссияни қўллаб-қувватлаш ҳудудида разведка ўтказмоқчи бўлган Эронда ишлаб чиқарилган учувчисиз учоқни уриб туширди”, дейилади CENTCOM баёнотида.  

Шунингдек, CENTCOM дроннинг ўзи ва унинг портлаш пайти тасвирланган иккита суратни ҳам эълон қилган. Бироқ баёнотда ҳодисага оид бошқа тафсилотлар келтирилмаган. Эрон томони ҳам ҳозирча вазиятга муносабат билдирмаган.  

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ ҳарбийлари Хитойга тегишли ҳаво шарини уриб туширган эди. Кейинчалик Аляска устида ҳам номаълум жисм кузатилган ва у ҳам америкаликлар томонидан уриб туширганди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг