АҚШ ҳарбийлари Афғонистондаги йирик авиабазани огоҳлантиришсиз тарк этган
Олам
−
06 Июль 2021
9069Аввалроқ Америка ва НАТО кучлари Афғонистоннинг Парван вилояти Баграм шаҳридаги авиабазани тарк этгани ҳақида хабар берган эди. АҚШ ҳарбийлари авиабазани ҳеч қандай огоҳлантиришсиз тарк этгани маълум бўлди.
“Биз америкаликлар Баграмдан чиқиб кетди, деган миш-мишларни эшитдик ва ниҳоят, эрталаб соат 7: 00 га келиб, факт тасдиқланганини ва улар Баграмдан чиқиб кетганини англади”, дейди муассасанинг янги қўмондони генерал Мир Асадуллоҳ Коҳистани.
Қайд этилишича, Афғонистон армияси Кобулдан бир соатлик масофада жойлашган аэродромни ўз қўлига олмагунча, унга талончилар бостириб кирган, афғон ҳарбийларига кўра, улар баракларни талон-торож қилган ва омбор чодирларини вайрон қилган.
Ҳарбийлардан бирининг сўзларига кўра, қароқчиларнинг ҳужуми америкалик ҳарбийлар базадан жимгина чиқиб кетганидан кейин 20 дақиқа ичида электр қуввати узилиб, ҳаво базаси зулматга ботганидан сўнг бошланган. Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳарбийлари кетганидан уч кун ўтиб ҳам афғон аскарлари талончилар қолдирган чиқиндиларини йиғишда давом этмоқда.
LiveБарчаси