АҚШ ҳарбий кемаси ҳусийлар учирган дронни уриб туширди

Олам

image

АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг эсминеци Ямандаги ҳусийлар назорати остидаги ҳудудлардан учирилгани тахмин қилинаётган учувчисиз самолётни Қизил денгизда уриб туширди. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) матбуот хизмати хабар берди.

“Қизил денгиз жанубида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг USS Carney эсминеци Яманнинг ҳусийлар назорати остидаги ҳудудларидан учирилган Эронда ишлаб чиқарилган KAS-04 учувчисиз самолётини уриб туширди”, дейилади CENTCOM’нинг Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган баёнотида. 

Қўмондонликнинг қўшимча қилишича, дроннинг мақсади номаълум бўлган. Бироқ, у Америка ҳарбий кемаси томон йўл олган. Дрон уриб туширилишидан эсминец ва экипаж жабрланмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳусийлар Исроилнинг Zodiac Maritime компаниясига тегишли бўлган Central Park танкерига ёрдамга келган АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг USS Mason эсминеци томон икки баллистик ракета учирганди. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Форс кўрфазида ўзининг USS Eisenhower авиаташувчи кемаси ёнида Эронга тегишли дронни пайқагани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Яман ҳусийлар USS Carney

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made