АҚШ ҲАМАСнинг кислородини бўғадиган маълумот учун мукофот эълон қилди
Олам
−
06 Январь
6740АҚШ ҳукумати ҲАМАСнинг маблағ олишига тўсқинлик қиладиган маълумот учун 10 миллион долларгача тўлашга тайёр. Бу ҳақда "Reuters" ахборот агентлиги хабар берди.
Унга кўра, АҚШ Давлат департаментининг “Адолат учун мукофотлар” дастури ҲАМАС ташкилотининг молиявий механизмларини бузувчи маълумот учун 10 миллион долларгача мукофот таклиф қилган.
Жумладан, Давлат департаменти Фаластин ҳаракатининг сармоявий портфелидаги компанияларни бошқарадиган ҲАМАСнинг молиявий воситачилари, унга пул ўтказиш ва олинган даромадларни “ювиш” билан шуғулланадиганлар ҳақида маълумот сўрамоқда.
Айниқса, ҲАМАСнинг молиявий воситачилари бўлган беш киши – Судан ва Эрондаги тузилмалар билан алоқадор шахсларнинг фаолиятига оид далиллар АҚШни қизиқтираётгани айтилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда АҚШ “Путиннинг ошпази” ҳақидаги маълумот учун ҳам мукофот белгилаганди.
LiveБарчаси