АҚШ ҲҲК генерали йирик урушга тайёр туришга чақирди
Олам
−
13 Сентябрь 2020
19513АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари штабининг янги бошлиғи генерал Чарльз Браун Россия ёки Хитой билан юзага келадиган ҳарбий можародаги эҳтимолий йўқотишларни Иккинчи жаҳон урушидаги талафот билан солиштирди. “Defense News” нашри генерал ҳисоботидан парча келтирди.
“Россия ва Хитой билан келажакдаги урушда ғалаба қозониш учун келгуси таҳдидларда наф бермайдиган эски ускуна ва дастурлардан воз кечиш керак”, дейилади ҳисоботда.
Унинг фикрича, бюджетга тушаётган оғирлик воз кечиб бўлмайдиган тизимли мураккаб қарорлар қабул қилишга ундайди. Аввалги қадамлар расмий Москва ва Пекинга қарши жавоб беролмайди.
Генерал имконияти АҚШ билан тенглаша оладиган мамлакат билан уруш сўнгги йигирма йилда юз бермаслигини тахмин қиляпти.
“Келажакдаги уруш бизнинг чегаралардан узоқда қолмайди. ҲҲК талафоти Иккинчи жаҳон уруши билан таққосланадиган хавфли урушга тайёр бўлиши шарт”, деган генерал Чарльз Браун.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь