Air Arabia Шаржа-Тошкент йўналиши бўйича илк рейсини амалга оширди
Local
−
05 November 2020 4452 1 minute
Air Arabia авиакомпанияси Шаржа-Тошкент йўналиши бўйича илк рейсини амалга оширди. Мазкур қатновлар доимий ва тўғридан тўғри тарзда йўлга қўйилган. Бу ҳақда Аэропортнинг халқаро ташувларни ташкиллаштириш хизмати раҳбари Умид Ҳамроев маълум қилган.
Хабар берилишича, мазкур ҳаво қатнови “Uzbekistan Airports” АЖ ва “Air Arabia Abu-Dabi LLC” авиакомпаниялари ўртасидаги келишувга асосан йўлга қўйилган.
“Мазкур лоукостер рейсини йўлга қўйиш учун февраль ойида битим имзоланган”, деди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Аъзамов.
Маълум қилинишича, парвоз учун 4 ярим 5 соат вақт сарфланади.
Live
All