Агуэро фаолиятини тиклаши мумкин
Спорт
−
23 Февраль
3780Аргентиналик афсонавий ҳужумчи Серхио Агуэро 35 ёшида профессионал фаолиятини давом эттириш имкониятига эга. Бу ҳақда Агуэронинг кардиологи Twitch'даги эфирида айтиб ўтди.
“Серхио фаолиятини давом эттириши мумкин”, дейди шифокор.
2021 йилда Агуэро юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини тугатишга мажбур бўлганди.
260 та гол билан Агуэро “Манчестер Сити” тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. 2021 йилнинг ёзида у эркин агент сифатида “Барселона”га ўтди, бироқ улар сафида атиги 5 та ўйин ўтказиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди.
Шунингдек, фаолияти давомида Агуэро Мадриднинг “Атлетико” ва Аргентинанинг “Индепендьенте” клубларида ўйнаган. Аргентина терма жамоаси таркибида у 101 учрашувда 41 та гол урган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь