Agrobank рақамлаштириш жараёнида фаол иш олиб бормоқда

Бизнес

image

Кундалик ҳаётимизда трансформация, рақамлаштириш, масофавий бошқариш стратегияси ривожланишнинг асосий босқичига айланиб улгурди. 

Бугунги бозор талаби, истеъмолчилар истаги замонавий ахборот технология ютуқларидан самарали фойдаланишни тақозо этмоқда.

Agrobank ҳам банк хизматларни рақамлаштиришга, масофавий хизматлар кўламини оширишга катта эътибор бериб келмоқда.

Ушбу муҳим ташаббусларни амалиётга жорий этишда бир қатор замонавий хизматларни Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб ҳаётга тадбиқ этиб келаётганлигини эътироф этишимиз ўринлидир.

Банк томонидан яқинда жорий қилинган шундай қулайликлардан бири картомат қурилмасидир.

Мазкур қурилма орқали мижозлар қисқа вақт режимида, туну-кун банк ходимларининг ёрдамисиз, мустақил равишда Visa карталарини олиш имкониятини беради.

Agrobank сўнгги йиллардаги мамлакатимиздаги банк хизматлари соҳасида биринчилардан бўлиб тақдим қилган хизматларини бир эслаб ўтсак:

•  Сбербанк билан ҳамкорликда Россиядан Ўзбекистонга, UzCard ва Humo карталарига пул ўтказиш;
 Humo ва UzCard карталаридан Россия карталарига пул ўтказиш;
•  Онлайн микроқарз хизмати;
•  Humo кредит карталари;
•  Мультивалютада Visa карталари;
•  Humo va UzCard тўлов тизимларида Click билан ҳамкорликда кобренд карталари;
•  Юридик шахслар учун онлайн-кредитлар;
•  Мобил илова орқали исталган банкдаги ҳисоб рақамларга пул ўтказиш хизматилари шулар сирасидандир.

Албатта, банкнинг энг асосий мақсади ҳам мижозларга қулай, тезкор ва сифатли замонавий банк хизматларни кўрсатишдир.

Реклама ҳуқуқи асосида

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Agrobank

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар