Агриппина Шин янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, Виктор Вениаминович Нам Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори лавозимидан озод қилинди ва унинг ўрнига Агриппина Васильевна Шин тайинланди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.

У  2022 йил 30 декабрдан буён Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида, 2023 йил 23 мартдан Мактабгача таълим агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Президентнинг 2024 йил 2 июль куни имзоланган “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилганди.  

Қайд этилишича, Пучон университети ректори лавозимидан озод қилинган Виктор Вениаминович Нам Тошкент шаҳридаги “А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори лавозимига тайинланган. Шу лавозимда ишлаб келаётган Қаҳрамон Танзилович Олимов эса лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, Элдор Содиқович Йўлдошев Тошкент шаҳридаги “С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг директори лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига Иқбол Мамасодиқович Мелиқўзиев тайинланди.

Бундан ташқари, Элдор Ўралович Шерманов Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг ўқув ишлари бўйича проректори – ректор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб 6 ой синов муддати билан тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Агриппина Шин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made