Аграр университетнинг 21 ёшли талабаси вафот этди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида Тошкент Давлат аграр университетининг 21 ёшли талабаси вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 12 апрель куни соат 21:50 ларда Янгийўл тумани “Аҳил” маҳалласи Самарқанд кўчасида яшаган 2002 йилда туғилган Д.А. Янгийўл шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлимига олиб келинган.

Марҳум Д.А. Янгийўл шаҳар “Рамадан” маҳалласида жойлашган спорт клубида соғлиғи ёмонлашиб қолган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, унинг ўлими ўткир юрак етишмовчилиги оқибатида келиб чиққани ва марҳумда тан жароҳатлари мавжуд бўлмаган. У ўша куннинг ўзида Янгийўл туманидаги яшаш уйида вафот этган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади Ҳаёт Шамсутдинов берган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 апрель куни соат 17:30 да Миробод туманида жойлашган 110-сонли мактабда Шайхонтоҳур тумани Ипакчи кўчасида яшовчи вояга етмаган 8-синф ўқувчиси M.С. вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти Тошкент Давлат аграр университети

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made