Автомобиль, мебель... Ҳоким ва вазирларнинг ортиқча харажатларига тақиқ қўйилди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев барча ҳокимлик ва вазирликларга ортиқча харажатларга барҳам беришни буюрди. Буни эса Бош прокуратура назорат қилиб боради. Бу ҳақда давлат раҳбари бугун, 31 март куни бўлиб ўтаёган макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида гапирди. 

Президент иқтисодий комплекс раҳбарларига макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш бўйича таъсирчан чораларни давом эттиришга кўрсатма берди.

Бунинг учун ҳудуд ва тармоқ харажатларини 10 триллион сўмга қисқартириш талаб этилади.

Президент йил якунига қадар барча ҳокимлик, вазирлик ва идораларга: 

•    молиявий манбаси аниқ бўлмаган қурилишларни бошлаш;

•    бино таъмирлаш, автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилиш каби қўшимча харажатларни амалга оширишни қатъиян тақиқлади.

Бош прокуратурага бюджет ташкилотларида ушбу харажатларнинг олдини олиш устидан тизимли назорат ўрнатиш ва вилоят кесимида ҳар ҳафта Президентга ахборот бериш топширилди.

"Бу – маблағлар олиб қўйилади, дегани эмас. Барча иқтисод қилинган маблағлар ушбу ҳудуд ва тармоқнинг ривожлантириш дастурига йўналтирилади", дейди Шавкат Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

360

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг