Афсонавий “Эль Класико” “Реал”нинг ғалабаси билан якунланди
Спорт
−
21 Июль 2021
4456Кеча, 20 июль куни Исроилдаги “Блумфильд” стадионида “Барcелона” ва “Реал Мадрид” афсоналари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда “қаймоқранглилар” каталонияликларни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
27-дақиқада Роналдиньо пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 42-дақиқада Педро Мунитис ўртадаги мувозанатни тиклади. Уч дақиқадан сўнг Альфонсо Перес Мадрид суперклубини олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда Хофре Матеу “кўк-анорранглилар”нинг иккинчи голини уриб, мувозанатни тиклади. Ўйиндаги сўнгги голни 70-дақиқада “Реал” футболчиси Рубен Де ла Ред киритди. Шу тариқа тарихий “Эль Класико” “Қироллик клуби”нинг ғалабаси билан тугади.
“Барселона” сафида Ангой, Хуан Карлос, Дею, Дани Тортолеро, Гойкоэчеа, Мендьета, Деку, Ривалдо, Арпон, Савиола, Роналдиньо, Гусман, Рональд де Бур, Коко, Амор, Хофре ва Окуново майдонга тушди.
Кодина, Нуньес, Иван Кампо, Фернандо Санс, Роберто Карлос, Ривера, Милья, Де ла Ред, Фигу, Альфонсо Перес, Амависка, Мунитис, Веласко ва Мартин Веласкес “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилди.
Маълумот учун, жамоалар расмий ўйинларда ўзаро 246 марта тўқнаш келган. 98 ўйинда “Реал”, 96 баҳсда “Барселона” ғалаба қозонган. 52 беллашувда дуранг натижа қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь