Афсонавий бразилиялик футболчи 58 ёшида фаолиятини тиклади
Спорт
−
17 Апрель
8058Афсонавий бразилиялик футболчи Ромарио ҳозирда ўзи президентлик қилаётган Рио-де-Жанейронинг “Америка” клуби футболчилари қайдномасига киритилди. “Америка” Бразилия "D серия"сида ўйин ўтказади.
“Чемпионлик учун курашаётганимиз йўқ, лекин мен севимли жамоам учун бир нечта ўйин ўтказмоқчиман. Бундан ташқари, ўғлим билан бир жамоада ўйнаш орзумни амалга оширмоқчиман”, дейди Ромарио.
Қайд этиш жоиз, Ромарио ҳозир 58 ёшда. Унинг ўғли Ромариньо эса 30 ёшда.
Ромарио 1994 йилда Бразилия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган. У Нидерландиянинг ПСВ, Испаниянинг “Барселона” ва “Валенсия” клубларида, шунингдек, Бразилиянинг кўплаб клубларида, жумладан, “Васко да Гама”, “Фламенго” ва “Флуминенсе” каби клубларида тўп тепган.