Афруза Ҳамдамова икки карра жаҳон чемпионига айланди
Спорт
−
09 Ноябрь
4192Ўзбекистонлик шахматчи Афруза Ҳамдамова Бразилияда ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, ғолиб бўлди.
Ҳамдамова 16 ёшгача бўлган қизлар гуруҳидаги баҳсларда муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирди. 15 ёшли Афруза 10 та партияда 9,5 очко тўплади (9 та ғалаба, 1 дуранг) ва бу натижа унинг мусобақа якунлашига 1 тур қолганда ғолиблигини кафолатлади.
Маълумот учун, Ҳамдамова 2023 йил ноябрь ойида Италияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида биринчиликни қўлга киритган. Бу натижа билан у Ўзбекистон тарихида Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган биринчи аёл шахматчи сифатида мамлакат шахмат тарихига кирган.
LiveБарчаси