Африка етакчилари Россия ва Украинани яраштиришга уриниб кўрмоқчи
Олам
−
16 Май 2023
5232Бугун, 16 май куни Жанубий Африка Президенти Сирил Рамафоса Россия ва Украина раҳбарлари можаро учун потенциал тинчлик режасини муҳокама қилиш мақсадида бир гуруҳ Африка етакчилари билан учрашишга келишиб олганини айтди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
“Мен бу ташаббусни Замбия, Сенегал, Конго, Уганда, Миср ва ЖАР номидан тақдим этдим. Мен гаплашиш имконига эга бўлган ҳар икки Президент ҳам Африка давлатлари раҳбарларининг Москва ва Киевдаги миссиясини қабул қилишга тайёр эканликларига билдирди”, дейди ЖАР раҳбари.
Шунингдек, у мазкур ташаббус ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, Африка Иттифоқи офиси, АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқини аллақачон хабардор қилинганини таъкидлаган.
Рамафосанинг айтишича, баъзи африкалик етакчилар минтақа Украинадаги низони ҳал қилишга ҳисса қўшадиган ташаббус кўрсатиши зарур.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитой ҳам Россий ва Украина орасидаги можорони ҳал қилиш учун тинчлик режасини эълон қилганди. Бироқ бу режа кўплаб Ғарб давлатлари етакчилари томонидан танқин қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь