Африка давлатлари Киевни Москва билан шартли музокара олиб боришга чақирди
Олам
−
24 Май 2023
3551Бир гуруҳ Африка давлатлари Украинага Россия қўшинларини Украина ҳудудидан тўлиқ олиб чиқиб кетиш шартини бажармасдан туриб, Россия билан тинчлик музокараларини бошлашни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Африканинг олти етакчиси яхлит дипломатик жабҳа сифатида ҳаракат қилиб, бирданига Киевга ушбу тинчлик ташаббусини таклиф қилмоқчи. Ташаббусга Сенегал Президенти Макки Салл бошчилик қилмоқда.
Музокараларни ҳеч қандай шартларсиз бошлаш ғоясини Жанубий Африка Президенти Сирил Рамафоса айтган. Бундан ташқари, ташаббусни Миср Президентлари Абдуль Фаттоҳ ас-Сиси, Замбия – Хакаинде Хичилема, Конго Республикаси – Денис Сассу Нгессо ва Уганда – Йовери Мусевени қўллаб-қувватлаган.
"Биринчидан, бу жанговар ҳаракатларни тўхтатишни таъминлайди. Иккинчидан, бу барқарор тинчлик ўрнатиш учун асосдир", дейди Жанубий Африка Президентининг матбуот котиби Винсент Магвенья.
“Reuters” хабарига кўра, ушбу тинчликпарвар миссиянинг асосий ташаббускори Россия-Украина уруши оқибатларидан келиб чиққан Африкадаги озиқ-овқат инқирозидан хавотирда бўлган “Brazzaville” жамғармаси ҳисобланади.
Жорий йилнинг июнь ойи бошида ушбу олти давлат номидан тинчликпарвар миссия Украина ва Россияга ташриф буюриши кутилмоқда. Бироқ Киев бу каби таклифлар урушни тўхтата олмаслигини аллақачон маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь