Африка давлатида аёл бирдан 9 чақалоқни дунёга келтирди
Олам
−
05 Май 2021
15316Африка ғарбида жойлашган Мали давлатида аёл бирдан тўққиз нафар– беш қиз ва тўрт ўғил фарзандни дунёга келтирди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, она ва болалар ўзини яхши ҳис қиляпти.
Вазирлик хабарига кўра, Ҳалима Сиссе Мали пойтахти Бамакода икки ой ётган ва март ойи охирида мамлакат Президенти Ба Ндау кўрсатмаси билан Марокашдаги шифохонага кўчирилган.
“Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий тараққиёт вазири 2021 йил 4 майда Ҳалима Сиссе Мали ва Марокашда ўтказилган ультратовуш текширувлари асосида эълон қилингандек еттита эмас, тўққизта болани кесарча йўли билан дунёга келтирганини мамнуният билан эълон қилади. Янги туғилган чақалоқлар ва онанинг аҳволи яхши”, дейилади вазирлик хабарида.
Мали ССВ раҳбари Фанта Сиби ҳар икки давлат тиббиёт ходимларига миннатдорлик билдирган.
“France Press” агентлиги маълумотига кўра, чақалоқларнинг онаси 25 ёшда. Бир неча ҳафтадан кейин улар Малига қайтади.
Марокаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Рашид Кудхари ўз мамлакатининг бирон бир жойида бундай ноёб ҳодиса — бирйўла тўққиз фарзанд туғилиши ҳақида эшитмаганини айтди.
LiveБарчаси