Афғонистоннинг миллиардларини музлатган АҚШ афғонларга $150 млн ажратди

Олам 4138
image

АҚШ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг учта агентлиги орқали Афғонистонга 150 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Уэст маълум қилган.

"Биз Афғонистондаги иқтисодий инқирозни енгиб ўтиш учун астойдил ҳаракат қилмоқдамиз. 150 миллион доллар озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради, афғон болаларини мактабда ўқишини таъминлайди ҳамда аёллар ва қизларнинг имкониятларини кенгайтиради", дейди Уэст. 

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотига 80 миллион доллар, UNICEF болалар жамғармасига 40 миллион доллар, БМТ аёллар ташкилотига 30 миллион доллар берган.

Маълумот ўрнида, АҚШ Афғонистонда “Толибон” ҳокимият тепасига келганидан кейин мамлакатнинг Америка банкларидаги 7 миллиард долларни музлатиб қўйганди. Қобулда бу қарор "талончилик" деб номланган.

Жорий йилнинг 26 июль куни Тошкентда бўлиб ўтган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Унда Афғонистондаги муваққат ҳукумат ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақи “Толибон” томонидан шакллантирилган, Қўшма Штатларнинг хорижий банкларида блокланган афғон активларига қўйилган тақиқни олиб ташлашга чақирди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 99
Рейтинг: 3
t
×