Афғонистоннинг қўшнилари Қобулга гуманитар ёрдам жўнатишга қарор қилди
Олам
−
31 Март 2022
5220Афғонистонга қўшни давлатларнинг учинчи вазирлар конференцияси иштирокчилари инқироздан чиқиш учун мамлакатга гуманитар ёрдам етказиб беришни давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван Ининг бугун, 31 март куни эълон қилинган баёнотида айтилади.
“Афғонистон гуманитар соҳада жиддий муаммоларга дуч келди. Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Биз Қўшма Штатлар ва Ғарб давлатларини Афғонистонни иқтисодий тиклаш бўйича ўзларининг асосий масъулиятини чин дилдан бажаришга қатъий чақирамиз”, деган Ван И.
Таъкидланишича, АҚШ ҳукумати Афғонистоннинг хориждаги активларини музлатиш ва мавжуд санкцияларни бекор қилиш учун реал қадамлар қўйиши керак. Ван Ининг сўзларига кўра, кенгайтирилган “учлик” мамлакатлари Қобул ҳукуматини қайта қуришда маҳаллий ҳокимият органларига ёрдам кўрсатиши керак.
“Бу, айниқса, Афғонистоннинг хорижий активларини музлатиш ва ноқонуний санкцияларни бекор қилиш билан боғлиқ. Қўшма Штатлар реал қадамлар қўйиши керак”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 31 март куни Хитойда Афғонистонга қўшни давлатлар вазирларининг учинчи конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳам иштирок этмоқда.
LiveБарчаси