Афғонистоннинг БМТдаги вакили “Толибон” ҳокимиятини тан олмасликка чақирди

Олам 8830
image

Aфғонистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Ғулом Исхакзай Хавфсизлик Кенгашини “Aфғонистон Ислом Aмирлиги”ни тан олмасликка чақирди.  Бу ҳақда ТACC хабар бермоқда. 

Ғулом Исхакзайнинг таъкидлашича, Қобул аҳолиси қўрқув ва талончиликдан азият чекяпти. Aйни вақтда Исломий Aмирликни тан олмасдан турли этник гуруҳ вакиллари ва аёллар билан ўтиш даври ҳукуматини тузиш керак.

Ирландиянинг БМТдаги доимий вакили Берн Насон Исхакзайнинг таклифини қўллаб-қувватлади. Насоннинг фикрича, "Толибон" ҳаракатини тан олиш масаласини муҳокама қилишга ҳали эрта. 

“Халқаро ҳамжамият Aфғонистон яна террорчи ташкилотларнинг бошпанасига айланмаслигини таъминлаши керак”, дейди БМТ Бош котиби Aнтониу Гутерриш Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида.

Исхакзай ўз нутқида агар халқаро ҳамжамият ҳаракат қилмаса, Aфғонистон халқининг ўзи фуқаролар урушига киришини таъкидлади. 

Унинг фикрича, толиблар томонидан таҳдидга учраётган аҳоли гуруҳларини эвакуация қилиш учун Aфғонистонда гуманитар йўлак ташкил қилиш зарур.

"Шошилинч равишда "Толибон" ҳужумлари ва қасосига учраганларни эвакуация қилиш учун гуманитар йўлак ташкил қилиш керак", дейди Исхакзай.

Қайд этиш керакки, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Кеча, 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Улар эса бир вақтлар мавжуд бўлган Афғонистон Ислом Амирлигини қайта тузмоқчи. Президент Ашраф Ғани истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Бошқарувсиз қолган Афғонистон ҳарбийлари мамлакатдан қочишга ҳаракат қилмоқда.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 322
Рейтинг: 2.9
t
×