Афғонистонлик мураббий CAFA турнирида шогирдларини майдондан олиб чиқиб кетди

Спорт

image

Айни кунларда Тошкент ва Бишкек шаҳарларида Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) томонидан ташкил этилган “CAFA Nation’s Cup 2023” мусобақаси баҳслари ўтказилмоқда. Турнирнинг илк ўйинлари кўплаб баҳсларга сабаб бўлмоқда. 

Гап шундаки, Бишкекда бўлиб ўтган Қирғизистон-Афғонистон учрашувида мезбонлар томонидан киритилган ягона гол афғонлар норозилигига сабаб бўлиб, мураббий шогирдларини майдондан олиб чиқиб кетган.

Мазкур баҳснинг асосий вақти давомида ҳисоб очилмади ва учрашув бош ҳаками томонидан қўшиб берилган 7 дақиқанинг 90+5 қисмида Қирғизистон томони рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Бироқ бу гол кўплаб баҳсларни келтириб чиқарди. 

Мураббийнинг фикрича, қирғизистонлик футболчи гол киритаётган вақтда тўпни қўли билан ўйнаган. Ҳакам эса бу вазиятда маҳаллий жамоага ён босиб ҳисобни очган. 

Маълумот учун, футбол қоидаларига кўра, учрашув ўз якунига етмасдан ўйинни давом эттиришдан бош тортиб, майдонни тарк этган жамоага техник мағлубият ёзилиши керак. Бироқ юқоридаги ҳолатда Авғонистон терма жамоаси 0:3 эмас 0:1 ҳисобда мағлуб бўлгани қайд этилган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

футбол CAFA турнири CAFA Nation’s Cup 2023

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг