Афғонистонлик футболчи самолётга осилиб мамлакатдан қочаётганда ҳалок бўлди

World

image

Афғонистонлик ёш футболчи Заки Анвари мамлакатдан қочмоқчи бўлганида вафот этди. Бу ҳақда журналист Бабак Тагваее Twitter саҳифасида маълум қилди.

“Lenta” хабарига кўра, спортчи C-17А самолётининг шассисини ушлаб, мамлакатни тарк этишга уринганлар орасида бўлган. Қайд этилишича, футболчи танасининг қисмлари самолётнинг шасси бўлинмасидан топилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 август куни  талотўплар чоғида бир қанча афғонистонликлар Қобул аэропортидан учаётган AҚШ ҳарбий самолётига ташқи томондан чирмашган ҳолда мамлакатни тарк этишга уринган. Бироқ улар юқори тезликда учувчи самолётнинг шассиси ёки корпусини узоқ вақт давомида ушлаб тура олмаган. Оқибатда катта баландликдан ерга қулаб ҳалок бўлган.

Маълумот ўрнида, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Жорий йилнинг 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Ўша куни Президент Ашраф Ғани истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Бугун, 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.


Tags

Rate Count

630

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends