Афғонистондан кирганлар 10 кун давомида визасиз Ўзбекистонда бўлиши мумкин
Жамият
−
14 Ноябрь 2020
6235Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудини қисқартириш ҳисобига қуйидагилар ташкил этилди:
• “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси;
• “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси.
Термиз халқаро савдо маркази ҳудудида, жумладан:
• замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш хизматлари ва электрон савдо порталлари ташкил этилади;
• “ягона дарча” ва бошқа хизматлар йўлга қўйилади;
• Афғонистондан кирувчи шахсларнинг, истисно тариқасида, Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштирмасдан, шахсий ва паспорт назоратидан ўтган ҳолда 10 кун давомида ҳудудда бўлиш тартиби жорий этилади;
• тадбиркорлар томонидан чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга реализация қилинадиган ҳамда Афғонистонга олиб чиқиладиган товарлар ва хизматлар экспортга тенглаштирилади;
• чет эл товарлари “эркин божхона зонаси” божхона режимига расмийлаштириш орқали жойлаштирилади ҳамда, истисно тариқасида, ушбу товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат этилади;
• Термиз халқаро савдо маркази ҳудудига Афғонистон томонидан кириш ва ундан чиқиш “Термиз-автойўл” ўтказиш пунктидан махсус техник воситалари билан жиҳозланган алоҳида йўлак (коридор) орқали амалга оширилади.
Фармон билан Тошкент шаҳрининг Сергели туманида Сергили индустриал парки кичик саноат зонаси ташкил этилиши белгиланди.
LiveБарчаси