Афғонистондаги зилзила Сурхондарёда сезилди
Жамият
−
13 Ноябрь
2697Бугун, 13 ноябрь куни Афғонистонда содир бўлган 5,8 магнитудали зилзила Сурхондарёда ҳам сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила маҳаллий вақт билан 10:13 да содир бўлган. Зилзила координаталари: 36,4 градус шимолий кенглик; 71,2 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,8. Чуқурлик 100 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 568 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 2 балл, 362 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда содир бўлган 5,8 магнитудали зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилганди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи Сурхондарё вилоятида 2 балл, 300 кмни ташкил этган.
LiveБарчаси