Афғонистондаги вайронкор сув тошқинлари оқибатида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
12 Май
7104Афғонистоннинг Бағлон вилоятида содир бўлган сув тошқини 300 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP)нинг Афғонистондаги ваколатхонаси хабар берди.
Табиий офат оқибатида мингдан ортиқ уй вайрон бўлган. Афғонистонда апрель ойида мавсумий ёмғирлар бошланди. Бунга қадар мамлакатнинг яна 10 та вилоятида қурбонлар қайд этилган. Маълумотларга кўра, сув тошқинлари Бағлон, Тахар, Бадахшон, Ғор ва Ҳирот вилоятларида ҳам содир бўлган. Бу ҳудудда жала минглаб уйлар ва инфратузилмаларни вайрон қилиб, маҳаллий аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондиришида қийинчилик туғдирган.
"Афғонистон ҳукумати тошқин оқибатларини бартараф этиш учун бош вазир ўринбосари Абдул Ғани Барадар бошчилигидаги делегацияни тузди", деб хабар бермоқда "TOLO News".
"Толибон" иқтисодиёт вазири Муҳаммад Ҳаниф бугун, 12 май куни БМТ, гуманитар жамғармалар ва хусусий бизнес вакилларига тошқин қурбонларига ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилди. Шу фонда турли давлатлар ва халқаро ташкилотлар Афғонистонни табиий офатларга қарши курашда қўллаб-қувватлашини билдирмоқда. Шу тариқа Қатар ТИВ ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва сув тошқинлари оқибатларини бартараф этишга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди. Туркия ҳукумати ҳам худди шундай баёнот билан чиқди.
Эслатиб ўтамиз, бу Афғонистонда кучли ёмғирлар оммавий ўлимга олиб келган биринчи тошқин эмас. Жорий йилнинг апрель ойида мамлакатнинг 13 вилоятида содир бўлган сув тошқини 50 кишининг ҳаётига зомин бўлган, юзлаб уйлар вайрон бўлган эди. БМТ маълумотларига кўра, мамлакат иқлим ўзгариши сабабли табиий офатларга мойил бўлиб, бу кўпинча ўлимга олиб келади. Айни пайтда афғонистонликларнинг қишлоқ хўжалигига қарамлиги уларнинг ҳаётига таҳдидни янада кучайтиради.
LiveБарчаси