Афғонистондаги портлаш оқибатида 11 нафар полиция ходими ҳалок бўлди

Олам

image

Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги Бадахшон вилоятида портлаш содир этилди. Оқибатда 11 нафар полиция ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят полицияси вакили Санауллоҳ Руҳонийнинг баёнотига таяниб, “Tolo News” хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, воқеа 6 июнга ўтар кечаси юз берган. 11 нафар полиция ходими, шу жумладан, гуруҳ раҳбари бўлган машинани йўл четидаги мина портлатиб юборган.

Ушбу портлашни мамлакатда ҳаракатланувчи ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 июнь куни мамлакат пойтахти Кобул шаҳрининг шимолида жойлашган масжидлардан бирида портлаш содир этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made