Афғонистондаги ибодатхонага ҳужум қурбонлари 25 нафарга етди

World

image
“Ҳафсаламиз пир бўлди”. АҚШ Афғонистонга ёрдам ҳажмини қисқартиради north_east

“Ҳафсаламиз пир бўлди”. АҚШ Афғонистонга ёрдам ҳажмини қисқартиради

Аввалроқ, Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги сикхлар ибодатхонасида бомба портлатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Кобулдаги сикхлар ибодатхонасига жангарилар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида вафот этганлар сони 25 кишига етди. Портлашда саккиз киши жабрланди, деб хабар бермоқда “Tolo News” телеканали.

Камида 80 нафар фуқаро қутқарилган, улар орасида аёллар ва ёш болалар ҳам бўлган, дейилган Афғонистон Ички ишлар вазирлиги баёнотида.

Воқеа жойида полиция ходимлари назорат ўрнатган. Ҳужум уюштирганларнинг барчаси йўқ қилинган.

Мамлакатнинг 1TV News телеканали уюштирилган ҳужумга жавобгарликни ИШИД террорчилик ташкилоти (Ўзбекистонда таъқиқланган) ўз зиммасига олганини маълум қилди.


Rate Count

96

Rating

3

Rate this article

Share with your friends