Афғонистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Жамият

image

Афғонистоннинг “Ariana Afghan Airlines” авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда “1TV” маҳаллий телеканали хабар бермоқда. 

Ғазни губернаторлигининг вакили Ариф Нурининг айтишича, ҳодиса Ғазни вилоятининг Деҳ-Як минтақасида юз берган. Расмий Қобулнинг қайд этишича, самолёт ҳалокатга учраганда “Толибон” назорати остида бўлган. 

Дастлабки маълумотларга қараганда, самолётда 83 киши бўлган. Ҳаво лайнери Ҳирот шаҳридан Қобулга йўлга олган.

Бошқа тафсилотлар аниқланмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made