Афғонистонда янги қарама-қаршилик: ИШИД ва “Толибон” ўртасида отишма бошланди
Олам
−
03 Ноябрь 2021
13387Бугун, 3 ноябрь куни Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилояти маркази Жалолободда кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Шабархон оға масжидидан унча узоқ бўлмаган жойда мамлакат ҳокимиятини қўлга киритган “Толибон” аъзоларидан бирининг машинаси портлаб кетган. Ҳозирда қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда.
Маълум қилинишича, айни дамда ИШИДнинг бўлинмаси бўлган “Хуросондаги “Исломий давлат” гуруҳи жангарилари билан “Толибон” ҳаракати ўртасида отишма давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 ноябрь куни Қобулдаги ҳарбий шифохонада ҳамда шифохона ёнида портлаш содир бўлганди. Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 23 киши ҳалок бўлган, 50 киши эса жароҳатланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь