Афғонистонда собиқ депутат ўлдириб кетилди

Олам

image

Афғонистон парламенти қуйи палатасининг собиқ депутати Мурсал Набизода Қобулдаги уйида ўлдириб кетилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди. 

Нашр билан суҳбатда бўлган манбаларга кўра, Набизода жорий йилнинг 14 январга ўтар кечаси Қобулнинг Аҳмад Шоҳ Баба туманидаги Марғуми 25-кўчасида отиб ўлдирилган.  

Набизода қандай ўлдирилгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. 

“Толибон” полициясининг Қобулдаги бош бошқармаси матбуот котиби Холид Задран собиқ депутат Мурсал Набизода отиб ўлдирилганини тасдиқлаган. 

Мурсал Набизодага қарата отишма оқибатида унинг акаси ҳам яралангани айтилмоқда. 

Маълум қилинишича, сўнгги пайтларда мамлакатнинг турли вилоятларида сирли қотилликлар кўпайган. Энг сўнгги ҳолатда, кеча Парвон марказида бир киши сирли равишда ўлдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг