Афғонистонда портлаш: икки киши ҳалок бўлди

World

image

Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги Тахар вилоятида портлаш юз берди. Теракт натижасида икки тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди ва яна 13 киши жароҳат олди. 

Тахар полиция бўлими вакили Ҳалил Эсирнинг айтишича, террорчилар Калафган туманидаги бозор яқинида миналаштирилган мотоциклни портлатишган. 

Портлаш натижасида 20 та дўкон яроқсиз ҳолга келди. 

Ҳеч бир гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.


Rate Count

86

Rating

3

Rate this article

Share with your friends