Афғонистондаги кучли зилзилада 250 дан ортиқ киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Кеча, 31 август куни Афғонистон шарқида, Покистон билан чегарадош ҳудудда 6,0 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, камида 250 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 500 га яқин одам жароҳатланган. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, зилзила тунда 23:47 да юз берган, силкинишнинг эпимаркази Нангарҳор вилоятидаги Жалолобод шаҳридан 27 км шимоли-шарқда жойлашган. Чуқурлиги 8 км бўлгани учун катта вайронагарчилик юзага келган. Орадан 20 дақиқа ўтиб, худди шу вилоятда яна 4,5 магнитудали зилзила қайд этилган, тебранишлар Кунар вилоятига ҳам сезилган. Кўплаб одамлар уйқуда тебранишларни англамаган ва вайроналар остида қолиб кетган. 

Лой ва тошдан қурилган уйлар қулаб тушган, қутқарувчилар вайроналар остидан тирик қолганларни изламоқда. Кунар вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, Нур-Гул, Соки, Ватпур, Маноги ва Чападаре ҳудудларида 250 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, 500 га яқин киши жароҳат олган.

Нангарҳор вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси дастлаб 15 нафар жароҳат олганлар ҳақида хабар берган. Кейинчалик эса тиббиёт идоралари биргина қишлоқда 30 киши ҳалок бўлганини билдирган. Расмийлар ҳалок бўлганлар сони анча кўп бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда. Аммо ҳалигача уларнинг аниқ сони очиқланмаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 август куни Тошкент вақти билан 18:27 да Афғонистонда зилзила содир бўлиб, у Ўзбекистонга ҳам сезилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Жалолобод зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг