Афғонистонда кучли совуқдан 20 га яқин одам ҳалок бўлгани айтилди
Олам
−
06 Март
4617Афғонистоннинг етти вилоятида кучли қор ва совуқ оқибатида 30 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Маълум қилинишича, Панжшир, Сарпол, Балх, Фарёб, Қандаҳор, Тоҳар ва Саманганда 30 минг 858 бош қорамол ўлган. Балх вилоятининг ўзида бир неча кун ичида 11 418 бош қорамол совуққа чидай олмай нобуд бўлган. Расмийлар транспорт йўлларини қордан тозалаш, вилоятнинг чекка ҳудудларида қолган аҳолига чорва еми ва озиқ-овқат етказиб бериш ҳаракатларини бошлаган.
Шунингдек, “Толибон”нинг табиий офатларга қарши кураш вазирлиги ўтган 12 кун ичида мамлакатда кучли қор ёғиши ва қаттиқ совуқ туфайли камида 20 киши ҳалок бўлгани ва яна 14 киши жароҳатланганини маълум қилган.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь