Афғонистонда кетма-кет уч марта зилзила юз берди
Олам
−
13 Февраль 2023
32337Бугун, 13 февраль куни Афғонистон ҳудудида кетма-кет уч марта зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Маълум бўлишича, Афғонистонда Тошкент вақти билан 06:09 да 3,7 магнитудали, 06:17 да 4,2 магнитудали, 07:59 да 4 магнитудали зилзила юз берган.
Сўнгги зилзила координаталари 36,89 даража шимолий кенглик, 70,34 даража шарқий узунликни ташкил этган. Ушбу ер қимирлашининг ўчоғи 15 км чуқурликда жойлашган.
Учала зилзила эпимаркази Тошкентдан 496-587 км жануби-шарқда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан, Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.
Шунингдек, ер силкиниши ҳолатлари қўшни Қозоғистон, Қирғизистонда ҳам юз берди.
LiveБарчаси