Афғонистонда аёллар таълим сиёсатига қарши намойиш ўтказди 

Олам

image

Бир гуруҳ афғон аёллари Афғонистон пойтахти Қобулдаги мактаб олдида норозилик намойиши ўтказди. Бу ҳақда “Aamaj News” хабар берди.  

Таъкидланишича, йиғилганлар Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган “Толибон” ҳаракатининг қизларнинг таълим олишига оид қарорларини қоралаган. Намойишчилар, шунингдек толибларни “афғон матбуотида аёллар бўлишини чеклаш”га интилаётганликда айблаган. 

“Биз жим тура олмаймиз”, деган акция иштирокчиларидан бири. 

Жорий йил ёз охирида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати таълим жараёнини вақтинчалик тўхтатиб қўйган эди. 19 сентябрь куни эркак ўқитувчилар яна ўғил болаларга дарс беришни бошлади. Толиблар қизларни мактабларга кейинроқ, синфларга бўлиш ва ўқитувчиларни тақсимлаш бўйича тайёргарлик ишлари тугагач, ўқишга қабул қилишга ваъда берди. 

Толиблар ОАВ учун ҳам янги қоидаларни белгилаб, аёл телебошловчилардан ҳижоб кийишни талаб қилмоқда. Ҳаракат, шунингдек “актрисалар иштирок этган драматик фильмлар ва дастурларни намойиш этишдан тийилиш” зарурлигини таъкидлаб, афғон жамиятида “нотўғри ахлоқий меъёрлар”ни тарғиб қилувчи маҳаллий ва хорижда ишлаб чиқарилган фильмлар намойиш этилишига қарши чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон намойиш

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг