Афғонистонда “Ал-Қоида”нинг раҳбарларидан бири йўқ қилинди

Олам

image

Афғонистон хавфсизлик кучлари АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) нинг энг кўп қидирилаётган террорчилари рўйхатига кирувчи “Ал-Қоида” террорчилик ташкилоти раҳбарларидан бири Абу Муҳсин ал-Масрийни йўқ қилди. Бу ҳақда Афғонистон Миллий хавфсизлик маъмуриятига асосланиб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Тақдим этилган дастлабки маълумотларга кўра, ал-Масрий Қўшма Штатларда хорижий террористик ташкилотга моддий ёрдам берганликда ва Америка фуқароларини ўлдириш учун фитна уюштирганликда айбланган. Жангари Афғонистон шарқидаги Ғазни вилоятида ўтказилган махсус операция давомида йўқ қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 октябрь куни Афғонистон ғарбидаги Ғўр вилоятида жойлашган Фирузкўҳ шаҳрида полиция бўлинмаси яқинида портлаш юз берди. Натижада камида 12 киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон “Ал-Қоида”

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made