Афғонистон яна терроризм тарқалиш марказига айланмоқда – БМТ 

Олам

image

Афғонистон яна терроризм тарқалиш марказига айланмоқда. Бу ҳақда бугун, 21 июнь куни БМТ Бош котиби ўринбосари Владимир Воронков Россия ва Хитой доимий ваколатхоналари томонидан ташкил этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг экстремизмга қарши кураш бўйича конвенциясини амалга оширишга бағишланган анжуманда сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

“Тадбирнинг ўтказилиши, айниқса, “Толибон”га қарши санкцияларни таҳлилий қўллаб-қувватлаш ва мониторинг қилиш бўйича гуруҳнинг 14-маърузасида келтирилган хулосалар контекстида ўз вақтида ўтказилмоқда. Ҳужжат жуда чуқур ва мазмунли. Бу Афғонистоннинг аста-секинлик билан яна деярли терроризм тарқалишининг асосий эпимарказига айланиб бораётганидан далолат беради. Барча ваъдалар, баланд овозда берилган баёнотлар, фактлар аксини кўрсатмоқда”, деган БМТ Бош котиби ўринбосари.

Шунингдек, Воронков Афғонистондаги ҳукумат террорчилик таҳдидини жиловлашга де-факто қодир эмаслиги ёки буни хоҳламаслигини билдирган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ БМТ Афғонистондаги барча лойиҳаларини қисқартиришга ва чет эллик ходимларни Афғонистондан олиб чиқишга тайёр эканини эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон БМТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг