Афғонистон “Ўзбекистон темир йўллари” билан $18 млнлик келишувни тўхтатиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
Жамият
−
18 Апрель 2022
25428Афғонистон темир йўллари бошқармаси (Afghanistan Railways Authority – ARA) мамлакат темир йўл станцияларини бошқариш бўйича Ўзбекистон компанияси билан тузилган шартномани бекор қилмоқчи эмас. Бу ҳақда ARA раҳбари Бахт-у-Раҳмон Шарафат “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ расмийлари билан учрашувда маълум қилган.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, 12-14 апрель кунлари Термизда бўлиб ўтган учрашувда Афғонистон томони “Сўғдиёна-Транс” ШК (“Ўзбекистон темирйўллари” АЖга қарашли)нинг “Ҳайратон – Мозори Шариф” темирйўл линиясининг эксплуатацияси бўйича 2021 йилдан буён амалга ошириб келаётган ишларидан тўлиқ мамнунлигини билдирган.
Афғонистон делегацияси инфратузилмани, айниқса, темир йўл лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади, чунки бугунги кунда Афғонистоннинг ҳамкорликни ривожлантириш векторларидан бири Марказий Осиёнинг Жанубий Осиё билан интеграциялашуви лойиҳаларида иштирок этишдан манфаатдорлик ҳисобланади.
Шу муносабат билан “Мозори Шариф-Қобул-Пешовар темир йўли қурилиши” лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш масаласи музокараларнинг алоҳида нуқтаси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, афғон нашрлари ARA раҳбари Бахт-у-Раҳмон Шарафатга таяниб, Афғонистон мамлакатдаги темир йўл станцияларини бошқариш бўйича хорижий давлатлар билан тузилган шартнома шартларини қайтадан кўриб чиқиши ҳақида хабар тарқатганди. Ўзбек компанияси томонидан бошқарилаётган “Ҳайратон” станцияси бўйича 18 млн долларлик келишув ҳам қайта кўрилиши айтилганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15