Афғонистон ўзбек компанияси билан тузилган шартномани қайта кўриб чиқмоқчи

Олам

image

Афғонистон темир йўллари бошқармаси (Afghanistan Railways Authority – ARA) мамлакат темир йўл станцияларини бошқариш бўйича Ўзбекистон компанияси билан тузилган шартнома шартларини қайта кўриб чиқмоқчи. Бу ҳақда “Ariananews” хабар берди.

ARA расмийларининг айтишича, Афғонистон темир йўл вокзалларини қўшни давлатлар билан ишлатиш бўйича шартномалар мамлакат манфаатларини ҳисобга олмасдан тузилган.

Қўшни давлатлар компанияларига станцияларни ишлатиш учун ҳар йили ўн миллионлаб доллар тўланади, дейди расмийлар.

Бироқ, ARA’нинг янги раҳбарияти ҳозирда темир йўл станциялари назоратини Афғонистон миллий иқтисодиётига бевосита фойда келтириши учун афғон компанияларига ўтказиш режаси устида ишламоқда.

ARA директори Бахт-у-Раҳмон Шарафатнинг айтишича, Ўзбекистон компанияси Ҳайратон портини бошқариш бўйича йилига 18 миллион долларлик шартномага эга. Бироқ, маҳаллий компаниялар худди шу ишни анча кам пул эвазига бажаришга тайёр.

“Юкларимизнинг катта қисми олиб ўтиладиган “Ҳайратон” портини бошқариш учун йилига 18 миллион доллар эвазига ўзбек компанияси билан шартнома тузилган бўлса, Афғонистон компаниялари бу маблағнинг 25 фоиздан камроғига бу ишни бажаради”, дейди Шарафат.

Қайд этилишича, Афғонистон хусусий сектори ҳам мамлакат темир йўл маъмуриятини ўз портларида савдо салоҳиятини оширишга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1047

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг