Афғонистон Президенти саройига уюштирилган ракета ҳужуми ташкилотчиси ҳибсга олинди
Олам
−
27 Июль 2021
9240Аввалроқ, жорий йилнинг 20 июль куни Қурбон ҳайити намози ўқилаётганда Афғонистон пойтахти Қобулдаги мамлакат Президенти саройига бир нечта ракеталар отилгани ҳақида хабар берган эдик. Снарядлар Президент саройи ёнида портлаган.
Сўнги маълумотларга кўра, Қурбон ҳайити кунидаги ракета ҳужуми ташкилотчиси яна уч киши билан Қобулда қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигини расмий вакили Миривайс Станкезай маълум қилди.
Гумонланувчилар афғон махсус кучлари томонидан ўтказилган операцияда ҳибсга олинган. Ҳужумнинг бош ташкилотчисининг исми Момен ва у Қобулнинг Пагман туманидаги қатор ҳужумларда ҳам қатнашган.
“Ҳибсга олинганларнинг барчаси “Толибон” ҳаракати аъзоси ҳисобланади”, деган у. Толибон эса ҳозирча вазиятга изоҳ бермаган.
Маълумот учун, ракета ҳужуми натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Аммо ҳеч бир гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь