Афғонистон қўшни давлатлар учун таҳдид солмайди – Мужоҳид
Олам
−
10:00 1257 2 дақиқа
Афғонистон қўшни мамлакатларга таҳдид солмайди ва минтақада янграётган баёнотлар асосан асоссиз. Бу ҳақда ҳозирги Афғонистон ҳукуматининг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.
У шу тариқа илгарироқ тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаш учун қурол ва техника етказиб беришни келишиб олиш ҳақида гапирган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Бош котиби Таалатбек Масадиковнинг сўзларига жавоб қайтарган.
Мужоҳиднинг сўзларига кўра, Афғонистон хавфсизлик кучлари мамлакат чегараларини тўлиқ назорат қилмоқда ва унинг бутун ҳудудида юқори даражадаги хавфсизликни таъминламоқда.
“Биз доимо эшитиб келаётган бу хавотирлар, бизнингча, асосан асоссиздир. Эҳтимол, Афғонистонга душманона муносабатда бўлган баъзи мамлакатларнинг разведка тузилмалари Афғонистон ва унинг қўшнилари ўртасида кескинликни келтириб чиқариш мақсадида ушбу ташкилотни ёлғон ва нотўғри маълумотлар билан таъминлаётгандир”, деди у КХШТни (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти) назарда тутиб.
Қобул вакили манфаатдор мамлакатлар ва ташкилотлар ўз хавотирларини бевосита Афғонистон расмийлари билан баҳам кўришлари мумкинлигини қўшимча қилган ва Афғонистон ҳукумати, агар реал таҳдид юзага келса, унга жиддий муносабатда бўлишини таъкидлаган.
КХШТ Бош котиби ТАССга берган интервьюсида Тожикистонга чегарани мустаҳкамлаш учун зарур бўлган қурол-яроғ ва техника рўйхати аллақачон келишиб олинганини ва дастлабки етказиб беришлар жорий йилнинг кузида кутилаётганини маълум қилган.
“Давлатлар Тожикистонга етказиб бериладиган ҳалокатли ва ҳалокатли бўлмаган воситалар рўйхатини келишиб олдилар. Ўйлайманки, шу йилнинг кузидаёқ дастлабки етказиб беришлар бошланади”, деди Масадиков.
У чегарада хавфсизликни таъминлашни нафақат Тожикистон, балки ташкилотнинг барча аъзолари учун ҳам “жўда муҳим масала” деб атаган.
Live
Барчаси