Афғонистон бўйича Ўзбекистон – Германия ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланади

Жамият

image

24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гунтер Оверфелд билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, суҳбатда Афғонистон бўйича Ўзбекистон – Германия ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Музокараларда элчи Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш бўйича ташкил этилган таълим маркази негизида соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича Ўзбекистон томони билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан Германия ҳукумати қарори тўғрисида маълумот берди.

Учрашувда, шунингдек, жорий йилнинг октябрь ойида мамлакатда ўтказиладиган Ўзбекистон – Германия бизнес форумига тайёргарликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида уч томонлама шаклда алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида Термиз шаҳрида Ўзбекистон – Германия – Афғонистон учрашувини ташкил этиш режалаштирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Германия

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг