Афғонистон Бош прокуратураси ёнида кучли портлаш бўлди

Олам

image

26 февраль куни Қобулда жойлашган Афғонистон Бош прокурори офиси олдида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақида “Ariana News” телеканали хабар бермоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, портлаш Дорул-Омон кўчасида рўй берган. Портлаш ускунаси, катта эҳтимолга кўра, мотоциклда ўрнатилган бўлган. 

Маҳаллий полиция ушбу ҳудудда портлаш бўлганини тасдиқлади ва ҳодиса оқибатида қурбонлар бўлиши мумкинлигини истисно қилмади. Ҳозирча портлаш қурбонлари ёки жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Таъкидланишича, Бош прокуратура биносидаги портлаш AҚШ вакиллари ва "Толибон" радикал ҳаракати ўртасидаги музокараларда келишилган етти кунлик “зўравонликни камайтириш” режимининг бешинчи куни содир бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг