Адлия вазири: “Ишчи тили – рус тили, иложимиз йўқ”

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталига жойлаштирилаётган қонун ва қарор лойиҳаларининг кўп қисми нима учун давлат тилида ёзилмаган? Бу каби савол билан "Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - халқ фаровонлиги ва давлат тараққиётининг кафолати" мавзусида мунозара клубининг йиғилишида Адлия вазири Русланбек Давлетовга мурожаат қилинди. Унинг фикрича, ҳужжатларнинг ўзбек тилида бўлиши – тўғри талабдир. 

“Ўзбек тили – давлат тили. Адлия вазирлигига келаётган ҳужжат ўзбек тилида бўлмаса, бунга жуда кескин муносабат билдирилади. 

Биринчидан, лойиҳанинг ўзи экспертизага қабул қилинмайди. Идоравий ҳужжатлар ўзбек тилида бўлишида 100 фоиз таъминланяпти. Ҳеч қандай истисно йўқ. Қонунлар ҳам ўзбек тилида бўляпти. Лойиҳа ҳақида айтяпсиз. Порталга қўйилганда ўзбек тилида бўлишига талаб қўйяпмиз. 90 фоизи ўзбек тилида бўлмоқда”, дейди Давлетов. 

Вазирнинг маълум қилишича, қабул қилинаётган ҳужжатларни экспертизадан ўтказишда хорижлик мутахассислар ҳам иш олиб бормоқда. Шу боис ҳужжатлар бошқа тилларда ҳам қабул қилиниши мумкин. 

“Мана биз фуқаролик кодексини ишлаб чиқяпмиз. 10дан ортиқ хорижлик мутахассислар ишламоқда. Ишчи тили – рус тили, иложимиз йўқ. Аввалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзбек тилида бўлишини талаб қилишарди. Ҳозир энди лойиҳани талаб қилишни бошлашди. Бу тўппа-тўғри талаб. Биз ҳам шунга интиляпмиз. Буни янада назоратга оламиз. Сиз ўйлаганни биз 10 баробар кўп ўйлаймиз. Лекин бизда давлат тилини Адлия вазирлиги назорат қилмайди. Бунда бизда ваколат йўқ”, дейди Руслан Давлетов.


Мақола муаллифи

Теглар

Русланбек Давлетов Рус тили

Баҳолаганлар

230

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг