Адашган Юлдуз Усмонова Суриядан Сирдарёга қайтарилди

Жамият

image

“Меҳр-3” дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан инсонпарварлик операцияси амалга оширилиб, диний экстремистик ғояларга ишониб тўғри йўлидан адашган фуқаролар орасида Сурия давлатидан Ўзбекистонга қайтарилган сирдарёлик Юлдуз Усмонова ота-онаси бағрига қайтарилди.

1990 йилда Сирдарё вилоятида туғилган Юлдуз Асқаровна Усмонова 2011 йил тумуш ўртоғи ортидан Россия Федерациясига ишлаш учун жўнаб кетади. У ерда халқаро террористик ташкилотларнинг ёт ғоялари таъсирига тушиб қолиб, 2012 йилнинг сентябрь ойида 3 нафар фарзанди билан аввал Эрон Ислом Республикасига, кейин Покистонга ва шундан сўнг Сурия давлатига жўнатилади. 

Суриянинг Шадодий аҳоли пунктида яшаб юрган пайтида унга турмуш ўртоғи қуролли тўқнашувда ўлганини айтишади. 

“Ислом давлати” халқаро террористик ташкилоти жангариси, асли Ўзбекистонлик бошқа бир давлат хоини бўлган шахсга турмушга чиқади. 2015  ва 2016 йилларда яна 2 нафар фарзанди дунёга келади. 2020 йилнинг март ойида у шаръий никоҳида бўлган турмуш ўртоғи ҳам ҳарбий тўқнашувлар чоғида ҳалок бўлади. 

Турли ёт ғояларга учиб, ҳаётнинг нотекис йўлларида адашиб, ўзга юртларда қийин аҳволга тушиб қолган 98 нафар ўзбекистонлик қаторида Юлдуз Усмонова ҳам вояга етмаган 5 нафар фарзанди билан 2020 йилнинг 8 декабрь куни Сурия давлатидан олиб келинди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита назорати остида 2020 йилнинг 8 декабрь куни “Меҳр-3” операцияси орқали 98 нафар ўзбекистонлик аёллар ва болалар Ватанга қайтарилганди. Уларнинг 25 нафари аёл ва 73 нафари болалардан иборат эди. 

Шунингдек, қайтарилганлар орасида 4 нафар самарқандлик ҳам бор бўлгани ва улар Самарқандаги уйларига қайтарилгани хабар қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2272

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг