“Аччиқ саволлардан қўрқмаймиз”. Қурилиш вазирлиги QALAMPIR.UZ'нинг АОКАга киритилмаганига муносабат билдирди

Жамият

image

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 9 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманига QALAMPIR.UZ журналистининг киритилмаслиги бўйича муносабат билдирди.

Вазирлик АОКА билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу анжуманда иштирок этиш учун журналистлар рўйхати вазирлик томонидан шакллантирилмаганини билдирар экан, бинога журналистларни киритиш ёхуд киритмаслик ҳам вазирлик ваколатидаги вазифа эмаслигини очиқлаган.

Хабар берганимиздек, куни кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг навбатдаги “Кўп квартирали уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар” мавзусида бўлиб ўтди.

“Мазкур тадбир ўтказилиши бўйича эълон жорий йилнинг 8 август куни вазирликнинг расмий каналларида берилган бўлиб, унда барча ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда жамоатчилик фаоллари таклиф қилинган”, дея маълум қилган.

Шунингдек, анжуманда 10 дан зиёд ОАВ вакиллари иштирок этиб, уларнинг аксарияти ўзларининг саволларига масъуллардан  жавоб олишга муваффақ бўлгани айтилган.

“Таъкидлаш керакки, матбуот анжумани танқидий масалалар таҳлили  ва қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтди. Шу боис вазирлик “аччиқ саволлардан қўрқдими”, дея таъкидланган фикрни асоссиз деб ҳисоблаймиз. Вазирлик масъуллари ҳамиша журналистлар, блогерлар ҳамда кенг жамоатчилик  учун очиқ бўлишга интилади ва ўзаро ҳамкорликни юксак қадрлайди”, деган вазирлик ахборот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни “АОКА матбуот эркинлигини бўғишга бош-қош…ми?” сарлавҳаси остида видеоматериал эълон қилиб, унда агентликнинг журналистлар рўйхатидан таҳририят номининг тушиб қолиши ва бунинг ортидан матбуот анжуманларига киритилмаётгани танқид остига олинган эди.

Аммо АОКА мазкур ҳолат бўйича ҳали ўз муносабатини билдиргани йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

#qurilish vazirligi #AOKA #matbuot anjumani

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар