“Абу Сахий” бозори ёнида автобусда ёнғин чиқди (видео)
Жамият
−
26 Январь 2023 6247 1 дақиқа
Бугун, 26 январь куни эрталаб соат 8:15 ларда “Абу Сахий” савдо мажмуаси ёнида йўловчи ташувчи автобусда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда бозор Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ёнғин Тошкент ҳалқа йўлида катновчи 147-сонли Чорсу-Чилонзор буюм бозори йўналишидаги автобуснинг мотор қисмида қиска туташув бўлгани оқибатида келиб чиққан.

“Абу Сахий” савдо маркази ёнғин хавфсизлиги, Ички ишлар ва хавфсизлик хизмати ходимлари зудлик билан ёнғинни бартараф қилишган.

Ёнғин натижасида фуқаролар ва йўловчилардан ҳеч ким жабрланмаган.

Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь