Абхазия раҳбари истеъфога чиқишга тайёрлигини билдирди (видео)
Олам
−
16 Ноябрь
2598Тан олинмаган Абхазия республикасида бўлаётган Россия билан инвестицион келишувга қарши норозилик намойишлари ортидан республика раҳбари Аслан Бжания истеъфога чиқишга рози бўлди. Бу ҳақда “Апснипресс” хабар берди.
Қайд этилишича, Аслан Бжания бугун, 16 ноябрь куни мухолифат томонидан унинг Россияга қочиб кетгани ҳақидаги даъволар тарқатилганидан кейин баёнот бериб, намойишлар тугагандан сўнг муддатидан олдин сайловлар ўтказишга тайёрлигини билдирган. Шунингдек, у Тамиш қишлоғидаги мактабда ўз тарафдорлари билан учрашувда сўзлаган нутқида муддатидан олдин лавозимни тарк этишга тайёрлигини ҳам маълум қилган.
Шу билан бирга, у муддатдан олдин президентлик сайловларини ўтказиш шарти сифатида норозилик акцияларининг тугатилиши ва мухолифат вакилларининг эгаллаб олган ҳукумат биноларидан чиқиб кетишини талаб қилган.
Бжанияга кўра, агар муддатдан олдин президентлик сайловлари ўтказилса, у янги муддат учун ўз номзодини қўйишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аслан Бжания мухолифат талабларига зид равишда истеъфога чиқмаслигини айтган эди. Шундан сўнг президент матбуот хизмати Бжаниянинг Россия ҳарбий базаси ҳудудига кўчирилгани ҳақидаги даъволарни рад этган.
LiveБарчаси
Жиззахда қимор ўйнаганлар қўлга олинди.
16 Ноябрь