Абитуриент ижодий имтиҳондан ўтиш учун пул тўлайдими?

Жамият 4145
image

Ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлардан ҳеч қандай тўлов ундирилмайди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев маълум қилди.

Сўнгги вақтларда ижодий имтиҳон топширадиган абитуриентлар ҳам 111 500 сўм миқдорида пул тўлаши кераклиги ҳақида турли маълумотлар пайдо бўлди. Бугун, 2 июнь куни АОКА штабида ўтган брифингда иштирок этган Фарҳод Бабашев ушбу масалага тўхталиб ўтди.

“Республика олий таълим муассасаларида ижодий имтиҳонга кирадиган абитуриентлар 111 500 сўм миқдоридаги пулни тўлашмайди. Бу фақат тест топширадиган абитуриентлар учун белгиланган”, деди расмий.

Маълумот учун, ОТМларда касбий (ижодий) имтиҳонларда битта абитуриент учун ярим соатдан бир  соатгача вақт ажратилган. Имтиҳон натижалари тегишли ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 июнь куни Давлат тест маркази томонидан тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилинадиган таълим йўналишлари рўйхати эълон қилинган эди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 144
Рейтинг: 2.9
t
×