Абдусатторовнинг халқаро турнирдаги иштироки якунланди

Спорт

image

Германиянинг Дюссельдорф шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича нуфузли “WR Chess Masters” турнири баҳслари ортда қолди. Кеча, 25 февраль куни мусобақанинг сўнгги 9-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Охирги турда мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб турган америкалик Уэсли Сога қарши дона сурган ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов якунда дуранг натижага имзо чекди. 

Шундай қилиб, Нодирбек 9 та турда 4 очко тўплаб турнирни 9-ўринда тугатди. АҚШ вакили Левон Аронян 5,5 очко билан мусобақа ғолиби бўлди. Ҳиндистонлик Гукеш Домаржу 2-ўринни қўлга киритган бўлса, россиялик Ян Непомняший 3-поғонани банд этди. Сўнгги турда Абдусатторов билан баҳс олиб борган Уэсли Со турнирни 4-ўринда якунлади.

Эслатиб ўтамиз, Абдусатторов Германиядаги турнирдан аввал Нидерландия мезбонлик қилган нуфузли чемпионатда иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритганди. Нидерландия турнирида Нодирбекни ортда қолдирган Аниш Гири “WR Chess Masters” мусобақасида 6-поғонани банд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Нодирбек Абдусатторов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг